Тожикистоннинг Сурхондарё вилояти билан чегарадош Турсунзода туманида сел туфайли икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда sputniknews.ru маълум қилди.
Хабарга кўра, Турсунзода қишлоқларининг бирида тоғда чорва боқаётган икки ёшни ҳудудда кузатилган кучли жала ёғинлардан ҳосил бўлган сел оқизиб кетган. Қурбонларнинг жасади 4 км пастликдан топилган.
2 нафар 18 ёшли йигит тоғ олди яйловида ўтлаш билан шуғулланиб, ўтлаб кетаётган молларини олиб кетмоқчи бўлган, аммо қочиб қутула олмаган.
Шунингдек, ёмғирлар Қоратоғ дарёси ва Муллошоди каналида сув сатҳининг ошишига сабаб бўлган.
Ҳозирда фавқулодда ҳодиса жойида махсус комиссия ишламоқда, оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.






