Буюк Британия ҳукумати "Челси" клуби раҳбари Роман Абрамовичга нисбатан санкцияларни қўллади. Бу ҳақда Sports.ru маълум қилди.
Қайд этилишича, россиялик миллиардернинг Буюк Британиядаги барча активлари музлатиб қўйилган. Натижада, Абрамович эндиликда "Челси"ни сотиб юбора олмайди. Ўз навбатида "Челси" ўз фаолиятини давом эттириши учун махсус рухсатнома олган.
Аввалроқ "Челси"ни сотиб олиш истагида бир нечта миллиардерлар таклиф билан чиққан. Бироқ Рома Абрамович таклифларни рад этганди.






