Бугун, 11 март кундуз куни республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. "Ўзгидромет" момақалдироқ бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
Қайд этилишича, Қорақалпоғистонда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди. Момақалдироқ пайтида шамолнинг кучайиши 25-28 м/с га етиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 16-21° илиқгача исийди.
Пойтахт Тошкентда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17-19° илиқ бўлади.






