АсосийJamiyat

​​Тошкентдан Владивостокка қўшимча қатновлар йўлга қўйилмоқда

'​​Тошкентдан Владивостокка қўшимча қатновлар йўлга қўйилмоқда'ning rasmi

2022 йил 19 ва 26 мартда Тошкент – Владивосток – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча авиақатновлар амалга оширилади.

Бу ҳақда "Uzbekistan Airways" хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Тошкентдан учиш: 09:45 (Тошкент вақти билан).

Владивостокка етиб бориш: 21:40 (Владивосток вақти билан)

Владивостокдан учиш: 23:40 (Владивосток вақти билан);

Тошкентга етиб бориш: 02:25 (Тошкент вақти билан).

Тошкент- Владивосток йўналиши бўйича авиачипта нархи 3 719 248 сўмдан (багажсиз) ва 7 183 319 сўмдан (багаж билан), Тошкент – Владивосток – Тошкент йўналиши бўйича эса 4 424 116 сўмдан (багажсиз) ва 8 488 898 сўмдан (багаж билан) бошланади.  

Нархлар 11.03.2022 ҳолатига кўра амал қилади.  

Бошқа янгиликлар