АсосийSport

Ўзбекистон самбочилари Бутунжаҳон мультиспорт фестивали доирасида ўтказилган турнирда олтин медаллар қўлга киритишди

'Ўзбекистон самбочилари Бутунжаҳон мультиспорт фестивали доирасида ўтказилган турнирда олтин медаллар қўлга киритишди'ning rasmi

"Arnold klassik" Бутунжаҳон мультиспорт фестивали доирасида самбо бўйича турнир бўлиб ўтди. Унда АҚШ ва Ўзбекистон самбочилари иштирок этишди.

Ушбу мусобақада ўзбекистонлик самбочи йигитлар ҳам иштирок этишди. Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги бу ҳақда хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Тошкентдаги жаҳон чемпионати иштирокчиси Элёр Серикбаев, шунингдек Муҳаммаднозим Шукуров, Жамолиддин Қурбонов ва Шербек Рўзиев каби самбочилар ўз вазн тоифаларида мультиспорт фестивали чемпионига айланишди. Шербек Рўзиев мусобақанинг энг яхши спортчиси деб топилган ва махсус совринга ҳамэга бўлган

Эслатиб ўтамиз, мазкур спорт фестивали 1988 йилдан буён машҳур киноактёр Арнолд Шварснеггер томонидан бодибилдинг бўйича ташкил этиб келинарди. Йиллар ўтиб ушбу танлов мультиспорт фестивалига айланди ва унда бир қатор спорт турлари, шу жумладан самбо бўйича ҳам беллашувлар ташкил этилмоқда.

    Бошқа янгиликлар