АсосийJamiyat

Дам олиш кунлари об-ҳаво ўзгарадими? "Ўзгидромет" маълум қилди

'Дам олиш кунлари об-ҳаво ўзгарадими? "Ўзгидромет" маълум қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Маълум қилинишича, бугун кундуз куни ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республика ҳудудининг каттта қисмида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида бироз ёмғирлар фақат айрим ҳудудларда ёғади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик, ёмғир ва қор кўринишида, баъзи жойларда кучли бўлади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучаяди, момақалдироқ пайтида шамол тезлиги 25-28 м/с га етиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати 13-16° илиқдан 17-20°илиқгача аста-секин кўтарилади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел келиши, тоғларда қор кўчиши хавфи бор.

Республика ҳудуди бўйича ва кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши билан кузатиладиган беқарор об-ҳаво сақланиб туради.

Бундай об-ҳаво атмосферада жуда фаол жанубий фронтал зоналарни мавжудлиги ҳисобига, республика ҳудудига доимий равишда нам булутли массивлар кириб келишини ҳосил қилади.

Маълумот учун: Ўтган йилнинг март ойида ҳам Ўзбекистонда тез-тез ёмғир ёғиши билан об-ҳавонинг ҳудди шундай ҳолати кузатилган. Тошкентда ёмғирли кунлар сони 21 кунни ташкил этган.

    Бошқа янгиликлар