АсосийJamiyat

Вазифасига масъулиятли ёндашмаган айрим раҳбарларга "ҳайфсан" ва "қатъий огоҳлантириш" берилди

'Вазифасига масъулиятли ёндашмаган айрим раҳбарларга "ҳайфсан" ва "қатъий огоҳлантириш" берилди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида саноат кооперациясини ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилиши айни пайтда давом этмоқда.

Танқидий руҳда бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида Президент Ш.Мирзиёев 37 триллион сўмлик янги маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича 2022-2023 йиллар учун 2,5 мингта лойиҳани ишга тушириш бўйича қабул қилинган дастурнинг аниқ ижросини сўраш вақти келгани таъкидлади.

"Буни ўйламаган, атрофдаги вазиятдан бехабар, сиёсатни тушунмайдиган ҳоким ёки тармоқ раҳбарининг ишлашга ҳаққи йўқ”, деди давлатимиз раҳбари.

Шунинг учун Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори С.Кариевга “ҳайфсан” эълон қилинди. Унинг иккала ўринбосарини ишдан олишга кўрсатма берилди.  

Бош вазирга мазкур Агентлик фаолиятини тубдан ўзгартириш бўйича аниқ чоралар кўриш топширилди.

“Ўзбекистон темир йўллари” раиси в.б. Х.Хасиловга “ҳайфсан”, "Иссиқлик электр станциялари" раиси Ф.Абдурахмонов, "Ўзметкомбинат" директори Р.Пирматов, "Ўзбекнефтгаз" раисининг биринчи ўринбосари Ш.Алиризаевга қатъий огоҳлантириш берилди.

Январь-февраль ойларида “Электрон кооперация” портали орқали 860 млрд. сўмлик 5 мингта шартнома тузилган бўлсада, ижроси айрим ҳудудларда бажарилмагани, электрон савдоларда Қорақалпоғистон, Наманган, Сурхондарё ва Хоразмдаги корхоналар улуши 1 %ни ҳам ташкил қилмаслиги танқид қилинди.

    Бошқа янгиликлар