АсосийJamiyat

2022 йилда 1,8 миллиард долларлик 420 та йирик лойиҳани амалга ошириши шарт – Президент

'2022 йилда 1,8 миллиард долларлик 420 та йирик лойиҳани амалга ошириши шарт – Президент'ning rasmi

Давлат раҳбари раислигида йиғлиши давом этмоқда. Йиғилишда қурилиш материаллари соҳасида 2022 йилда 28 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда 600 миллион долларлик экспортни таъминлаш зарурлиги таъкидланди, дея хабар бермоқда Президент Матбуот хизмати.

Мутасаддилар вилоят ҳокимлари билан бирга 2022 йилда 1,8 миллиард долларлик 420 та йирик лойиҳани амалга ошириши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

1 июлга қадар 150 миллион доллар, йил якунига қадар яна 300 миллион доллар маблағларни жалб этиб, соҳадаги инвестиция лойиҳаларини муддатида молиялаштиришни ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

Айни пайтда йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ахбороти тингланмоқда.

    Бошқа янгиликлар