АсосийЖАМИЯТ

Европа давлатларидан ҳам фуқароларимизни жалб этиш бўйича талаблар келиб тушмоқда — Меҳнат вазирлиги (видео)

2021 йилда илк бор бевосита Корея Респубдикасига Е-8 визаси орқали мавсумий ишларга юбориш...

'Европа давлатларидан ҳам фуқароларимизни жалб этиш бўйича талаблар келиб тушмоқда — Меҳнат вазирлиги (видео)'ning rasmi

2021 йилда илк бор бевосита Корея Респубдикасига Е-8 визаси орқали мавсумий ишларга юбориш жараёнлари бошланди. Ўтган йили 420 нафар фуқаро мавсумий 5 ой муддатда қишлоқ хўжалик ишларига жалб қилиш учун Корея Республикасига юборилди. Бугунги кунда бу соҳадаги бу йилги ишлар энди бошланади. Яъни мавсумий ишлар бўлгани учун кунларда Корея томонидан мазкур ишлар бўйича музокаралар олиб борилмоқда.  Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи Зоҳиджон АСҚАРОВ маълум қилди. Масъулдан фуқароларни ташқи миграцияга жалб этиш масаласидаги айрим саволларга жавоб олдик. 

Яна қайси давлатлардан мавсумий ишлар бўйича таклифлар келиб тушмоқда?

—Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошқа хорижий давлатлар, асосан, Европа давлатларидан ҳам мавсумий ишларга фуқароларимизни жалб этиш бўйича талаблар келиб тушмоқда. Куни кеча бевосита Польша Республикасидан, ҳозирги кунда эса Сербия, Болгария давлатларидан мавсумий ишларга жалб қилиш бўйича фуқароларни танлов асосида олиб кетиш ишлари йўлга қўйилган. Агарда мана шу мавсумий ишларга бориб ишламоқчи бўлган фуқаролар Ташқи меҳнат миграция агентлигининг расмий телеграм каналининг ҳамда  “migration.uz” сайтини кузатиб боришса, таловлар эълон қилинади. Ана шу танловлар асосида фуқаролар ўзлари тўғрисидаги маълумотларни қолдириши мумкин.  

Шу билан биргаликда, вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни истагида бўлган фуқароларимиз ташқи меҳнат миграция агентлигининг ҳудудий филиалларига мурожаат қилишса, ҳудудий филиаллардан ҳам тўлиқ ва батафсил маълумот олишлари мумкин бўлади.  

Корея Республикасига ҳамда бошқа давлатларга 6 ой ва бир йиллик мавсумий ишлар қандай йўлга қўйиляпти? Анча вақтдан бери кутаётган ва кетолмайдиганлар бор, улар қай тартибда сараланяпти?

—Пандемия шароитида давлатлараро ўзаро авиқатновлар, транспорт қатновлари тўлалигича тўҳтатилган эди ҳамда кўплаб давлатлар карантин сабабли ўз ҳудудларини айрим бир муддатларга ёпганди. Шу сабаб, Корея Республикасига кетувчилар масаласи ҳам тўхтаб қолганди. Корея Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида виза олган яъни Е-9 визасини олган ҳамда ишлаш учун танловлардан ўтган фуқароларни олиб кетиш жараёнлари ноябрь ойидан тикланди. Ҳозирги кунда илгари меҳнат шартномасини олган ҳамда синовлардан муваффақиятли ўтган фуқаролар босқичма босқич ҳафтасига мавжуд рейсларда Корея Республикасига юборилмоқда.  

Улар бевосита қандай танлаб олинади?

—Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, Корея Республикасининг бевосита маҳсус SPAS сайти бор. Ўзбекистон Республикасидаги EPS-TOPIC имтиҳонларини муваффақиятли топширган фуқаролар мана шу SPAS базасига киритилади. SPAS базасидан Корея иш берувчилари ўзларига маъқбул бўлган фуқароларни танлаб олишади ва уларга меҳнат шартномаларини юборади ҳамда улар шу асосда кейинчалик кетиши ташкил этилади. Айнивақтларда янги танловлар ҳали эълон қилингани йўқ. Ҳозирги кунда пандемиядан олдин босқичлардан муваффақиятли ўтган ҳамда меҳнат шартномаси улар билан имзоланган фуқаролар юборилиши ташкиллаштирилган.

Мафтуна Жўраева

 

    Бошқа янгиликлар