АсосийJinoyat

Каттақўрғонда фуқарони Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилган шахс ушланди

'Каттақўрғонда фуқарони Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилган шахс ушланди'ning rasmi

Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Каттақўрғон шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.А. фуқаро Ф.ни танишлари орқали 5 ой муддатга Корея Республикасига ишга жўнатишни ваъда қилиб, эвазига 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар