АсосийЖАМИЯТ

Украинадан қайтган талабалар ўқишини соддалаштирилган тартибда кўчириш бошланди

Давлатимиз раҳбари раислигида 4 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топ...

'Украинадан қайтган талабалар ўқишини соддалаштирилган тартибда кўчириш бошланди'ning rasmi

Давлатимиз раҳбари раислигида 4 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириққа биноан Украинадан қайтиб ўқишини Ўзбекистонда давом эттириш истаги бўлган талабаларнинг ҳужжатлари ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан қабул қилинмоқда. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирилиги хабар берди.

Бу жараёнда талабалар яшаш ҳудудларида ташкил этилган ишчи гуруҳларга мурожаат қилишлари ва батафсил маълумот олишлари сўралмоқда.

 

Маълум қилинишича, шу кунга қадар Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Ташқи ишлар вазирликларига ушбу масалада мурожаат қилган фуқароларнинг, хусусан талабаларнинг хорижий таълим муассасалари ва яшаш ҳудудлари кесимида рўйхати шакллантирилиб, ҳудудлардаги ишчи гуруҳларга юборилган.

    Бошқа янгиликлар