Ижтимоий тармоқларга жамоатчилик фаоллари томонидан Самарқанд шаҳарида яшовчи Л.Плаксинанинг ўғли онасининг нафақа пуллари олиб қўяётганлиги, онахоннинг ўзи шифохонада ёрдамга муҳтож бўлиб ётганлиги бўйича мурожаат жойлаштирилган.
Таъкидланишича, ҳолат Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўрганилган.
Ўрганишлар натижасида ҳақиқатдан ҳам Самарқанд шаҳар Буюк ипак йўли кўчасида истиқомат қилувчи 1946 йилда туғилган фуқаро Л.Плаксинанинг фарзанди 1980 йилда туғилган Д.П. мунтазам равишда спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, онаси билан доимий жанжаллашиб келаётганлиги маълум бўлган.
Келгусида онахонга қилиниши мумкин бўлган тазйиқ ва зўравонликларни олдини олиш мақсадида унга ҳимоя ордери берилиб, уларнинг оиласи профилактика инспекторининг доимий назоратига олинган.
Д.П. билан келгусида бу каби ҳаракатларни содир этмаслиги юзасидан якка тартибдаги профилактик суҳбат ўтказилган.
Л.Плаксинанинг соғлигини текшириш мақсадида тиббий кўрикдан ўтказилган.
Ҳозирда ўғлига нисбатан ҳужжатлар тўпланмоқда. Натижаси бўйича суд органларига якуний қарор қабул қилиш учун юборилади.






