АсосийСИËСАТ

Ўзбекистон ва Мўғулистон Ташқи ишлар вазирликлари сиёсий маслаҳатлашувининг олтинчи давраси бўлиб ўтди

15 март куни Ўзбекистон Республикаси ва Мўғулистон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёси...

'Ўзбекистон ва Мўғулистон Ташқи ишлар вазирликлари сиёсий маслаҳатлашувининг олтинчи давраси бўлиб ўтди'ning rasmi

15 март куни Ўзбекистон Республикаси ва Мўғулистон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг олтинчи давраси видеоконференсалоқа шаклида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов ва Мўғулистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Батсумбер Мунхжин бошчилигидаги делегациялар турли соҳалардаги Ўзбекистон-Мўғулистон ҳамкорлигининг долзарб масалаларини муҳокама қилди.

Сиёсий алоқаларни фаоллаштириш, парламентлараро мулоқотни ривожлантириш, шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтиришдан ўзаро манфаатдорлик таъкидланди.

Халқаро ва минтақавий кун тартиби, томонларнинг халқаро институтлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлигининг турли жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорлик салоҳиятидан янада самарали фойдаланиш муҳимлигини қайд этдилар.

Маслаҳатлашувлар чоғида маданий-гуманитар соҳада алоқаларни ривожлантириш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди.

    Бошқа янгиликлар