АсосийJamiyat

Махсус комиссия қарори: 16 мартдан бошлаб эмланганлик сертификати борлардан Ўзбекистонга киришда ПЗР тест талаб этилмайди

'Махсус комиссия қарори: 16 мартдан бошлаб эмланганлик сертификати борлардан Ўзбекистонга киришда  ПЗР тест талаб этилмайди'ning rasmi

Хорижий мамлакатлар билан туристик оқимни тезкор тиклаш мақсадида, Республика комиссияси қарорига кўра, 2022 йилнинг 16 март кунидан бошлаб Ўзбекистонга киришда бир қатор чекловлар бекор қилинмоқда. Жумладан: 

Тегишли тартибда эмланганлик сертификати ёки паспортига эга бўлган хориж фуқаролари ПЗР тест натижасисиз Ўзбекистонга кириши мумкин. Бундай сертификат ё паспортга эга бўлмаган тақдирда, республикага ташриф буюришидан камида 72 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЦР тест натижаси, ёки чегара утиш пунктларида экспресс-антиген тест топшириши бўйича манфий натижали маълумотномага (электрон QR-кодга) эга бўлиши шарт;

 Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикаси билан чегарасида жойлашган ўтказиш пунктлари орқали Қозоғистон фуқаролари ва Ўзбекистон фуқароларининг ҳаракатланишига доир  вақтинча чекловлар бекор қилинди;

 Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикаси билан чегарасида жойлашган ўтказиш пунктлари орқали Томонлар фуқароларининг ҳаракатланишига доир вақтинча чекловлар бекор қилинди ҳамда барча ўтказиш пунктлари фаолияти қайта тикланмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасига кириш учун хорижий фуқароларга электрон визани расмийлаштириш ва бериш тизими (E-VISA) фаолияти қайта тикланиб, ишга туширилмоқда.

Бундан ташқари, хорижий давлатлардан келаётган сайёҳларга тезкор ва сифатли маълумот алмашинуви бўйича хизмат кўрсатиш мақсадида ТИВнинг Call марказини йўлга қўйишга оид топшириқ берилди.

    Бошқа янгиликлар