Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Давлат солиқ қўмитасига ташриф буюриб, солиқ маъмурчилигини ислоҳ қилиш ва соҳага ахборот технологияларини кенг жорий этиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов хабар бермоқда.
Шунингдек, давлатимиз раҳбари қўмитанинг янги ташкил этилган Маълумотларни қайта ишлаш маркази фаолияти билан танишади.
Мазкур йиғиишда кўрилган масалалар ва берилган топшириқлар ҳақида "darakchi.uz"да мухбиримизнинг онлайн тақдим этаётган хабарлари орқали танишиб боришингиз мумкин!






