Суперлиганинг 3-тур учрашувларига старт берилди.
Чемпион "Пахтакор" Тошкентда лига дебютанти "Олимпик"га қарши майдонга тушди. Учрашув кутилмаганда 1:1 ҳисобида якун топди. Дастлаб "Олимпик" ҳисобни очган бўлсада, кейинчалик "шерлар" мувозанатни тиклади. Қолган вақт давомида ҳисоб ўзгаришсиз қолди.
Бекободда "Металлург" эса "Сурхон" билан куч синашди. Ўйин 0:0 ҳисобида якун топди.
Суперлига, 3-тур
"Олимпик" - "Пахтакор" 1:1
Голлар: Жиянов 5 - Сайфиев 22.
"Металлург" - "Сурхон" - 0:0






