Ўзбекистондан Қозоғистоннинг Оқтўба шаҳрига учиши режалаштирилган самолётлар йўналиши мажбуран ўзгартирилди. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» маълум қилди.
Хабарда айтилишича, Оқтўба (Қозоғистон) халқаро аэропортида техник ишларнинг (учиш–қўниш йўлагини таъмирлаш) амалга оширилиши туфайли «Uzbekistan Airways» HY-9729/HY-9730, Нукус – Оқтўба – Нукус авиақатновларининг йўналишини ўзгартиришга мажбур бўлган.
"Энди 2022 йилнинг 17, 22 ва 24 март кунлари Нукус – Оқтўба – Нукус авиақатнови Нукус – Оқтов – Нукус йўналишида амалга оширилади", дейилади хабарда.






