Япония шимоли-шарқида содир бўлган кучли зилзила оқибатида бир киши ҳалок бўлди, камида 69 киши жароҳат олди. Бу ҳақда NHK агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Фукусима ва Мияги префектураларида 130 мингга яқин уй электр энергиясиз қолмоқда. Шарқий префектураларда, жумладан Токиода икки мингга яқин уй электрсиз қолган, поезд ҳаракатлари бутунлай тўхтатилганди.
Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни Японияда 7,3 магнитудали зилзила содир бўлди.






