АсосийSport

Оксана Чусовитина бошчилигидаги спортчилар Мисрдаги Жаҳон кубогига йўл олди

'Оксана Чусовитина бошчилигидаги спортчилар Мисрдаги Жаҳон кубогига йўл олди'ning rasmi

Бугун Миср пойтахтида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи старт олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг расмий сайтида хабар берилди. 

Унда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этади. Таркибда Дохадаги муваффақиятидан сўнг жаҳон нашрларини яна бир бор ларзага солган Оксана Чусовитина қатори ёш иқтидор эгаларини ҳам учратиш мумкин. 

Жамоамиз таркиби қуйидагича:

Оксана Чусовитина

Оминахон Ҳалилова

Дилдора Арипова

Расулжон Абдураҳимов

Абдулла Азимов

Ҳабибулло Эргашев

Ўткирбек Жўраев

Тренерлар: Элвира Ракова, Равшан Мирзаев

Ҳакамлар: Стелла Кошечкина, Отабек Машарипов.

Мусобақа 20 мартга қадар давом этади. 

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Оксана Чусовитина Дохада ўтаётган Жаҳон кубогида олтин медални қўлга киритган эди. 

Мавзуга доир:

Ўзбекистонда Оксана Чусовитина номидаги спорт ва маҳорат мактаби ташкил этилади — Президент қарори

    Бошқа янгиликлар