Ушбу саволга АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ИИВ жамоат хавфсизлиги департаменти ЙҲХ ахборот хизмати бошлиғи Азизхон Муродов жавоб берди.
"Йўқотилган ёки ўғирланган деган тушунчалар бор. Агар ҳайдовчилик гувоҳномаса йўқолган бўлса, улар қайта имтиҳон топшириш орқали гувоҳномани оладилар. Вазирлар Маҳкамасининг 408-сонли қарорида ҳам бу ҳақда келтириб ўтилган. Агар ўғирланган бўлса ҳамда тегишли Ички ишлар органларига мурожаат қилган бўлса, у фуқаронинг аризаси белгилаб қўйилган ҳукумат қарорига асосан ўғирланган деб топилган бўлса, имтиҳон топширмайди ва унинг гувоҳномаси тиклаб берилади", - дея ойдинлик киритди масъул.
Маълумот учун: эски ҳайдовчилик гувоҳномалари қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилади:
● 2010 йилгача берилганлари – 2022 йил 31 мартгача;
● 2010–2012 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнгача;
● 2013–2015 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 сентябргача;
● 2015 йилдан кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабргача.
Мафтуна Жўраева






