2022 йил 17 март куни тахминан соат 04:00 да Бектемир туманининг Ҳусайн Бойқаро ва Бектемир кўчалари чорраҳасида, ҳайдовчи 1959 йилда туғилган, А.Р. “Газ 2410” русумли, давлат рақам белгиси 10 W 676 ДА автомашинисида ҳаракатланиб кетаётган вақтда, рул бошқарувини йўқотиб йўл четидаги темир устунга урилган. Натижада, ҳайдовчи олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






