АсосийJamiyat

Мактабларга психологик хизмат кўрсатиш тизими такомиллаштирилади

'Мактабларга психологик хизмат кўрсатиш тизими такомиллаштирилади'ning rasmi

Бугун, 17 март куни Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва педагогик-психологик Республика ташхис маркази фаолияти билан танишди.

Марказ ходимлари билан учрашувда мактабларда психологик хизмат ва ўқувчиларни касб-ҳунарга йўлтириш борасида олиб борилаётган ишларнинг тақдимоти ўтказилди.

Бугун шиддат билан ўзгараётган замонда ҳар бир ўқувчи ва педагог ходим учун психолог хизмат ўта мухим, шу боис, Республика марказидан тортиб, энг қуйи буғингача психологлар фаолиятини тубдан такомиллаштириш зарурлиги қайд этилди. Бунинг учун, Республика ташхис марказининг функциялари, мақсад ва вазифалари такомиллаштирилади.  

Марказ ва унинг ҳудудий бошқармаларида, туман ва шаҳар бўлимларида ҳамда умумтаълим  мактабларида фаолият юритаётган ходимларнинг лавозим мажбуриятлари қайта кўриб чиқилади.  

Психологлар фаолиятини энг қуйи бўғин, мактаб даражасигача тушиб, уларнинг кунлик фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, айниқса, мактабларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.  

Мактаб психологларининг мутахассислиги, касбий лаёқати диагностика қилиниб, уларни малакасини ошириш юзасидан вазифалар белгиланди.

    Бошқа янгиликлар