АсосийSport

Европа Лигаси. "Барселона" сафарда ғалаба қозониб, чорак финалга йўлланма олди

'Европа Лигаси. "Барселона" сафарда ғалаба қозониб, чорак финалга йўлланма олди'ning rasmi

Европа Лигасининг 1/8 финал жавоб учрашувларига старт берилди. 

"Барселона" клуби Туркияда "Галатасарой"га қарши майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди ҳамда кейинги босқичга йўлланма олди. Педри ва Обамеянг томонидан киритилган голлар каталонияликларга муваффақият келтирди. 

"Аталанта" эса "Байер"ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратиб, икки ўйин натижасига кўра, чорак финалга чиқди. 

Европа Лигаси,  1/8 финал

"Галатасарой" - "Барселона" - 1:2

Биринчи ўйин: 0:0

"Байер" - "Аталанта" - 0:1

Биринчи ўйин: 2:3

"Монако" - "Брага" - 1:1 

Биринчи ўйин: 0:2

    Бошқа янгиликлар