Конференциялар Лигаси 1/8 финали жавоб баҳсида "Рома" ўз майдонида "Витесс"ни қабул қилди.
Учрашув 1:1 ҳисобида дуранг натижа билан якунланди. Бу жамоаларнинг биринчи баҳсида римликлар меҳмонда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Ўйиндаги ягона гол Тэмми Абраҳам ҳисобига ёзилди. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов эса захирада қолдирилди.
ЕКЛ. 1/8 финал
"Рома" - "Витесс" - 1:1
Голлар: Абраҳам (90) - Виттек (62)






