АсосийJamiyat

"Бугун Ўзбекистонга совуқ ҳаво массаси кириб келади"

'"Бугун Ўзбекистонга совуқ ҳаво массаси кириб келади"'ning rasmi

"Ўзгидромет" кучли ёғингарчиликдан огоҳлантирмоқда.

Қайд этилишича, бугун кундуз куни Ўзбекистонга Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Куннинг биринчи ярмида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.  Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 4-9° илиқгача, шимолда 1-6° илиқгача бўлади.

Пойтахтда куннинг биринчи яримда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кундуз куни 5-7° илиқни ташкил этади.

    Бошқа янгиликлар