Айни пайтда Тошкентдаги "Ўзбекистон" халқаро анжуманлар саройида Президентнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқоти бошланди.
Давлат раҳбарининг маърузаси "Ўзбекистон" ва "Ўзбекистон 24" (ўзбек тилида, шунингдек сурдотаржимон билан), "Тошкент" ва "Ёшлар" (рус тилида), "Дунё бўйлаб" (инглиз тилида) телеканалларида жонли тарзда эфирга узатилади.
"Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун" деб номланган ушбу тарихий учрашувда жуда кўп янгиликлар бўлиши кутилмоқда. Унда "darakchi.uz" мухбири Сардорбек Раҳмонқулов ҳам иштирок этмоқда.
Очиқ мулоқотдаги энг муҳим янгиликларни "darakchi.uz" орқали биринчилардан бўлиб ўқиб боришингиз мумкин!






