АсосийЖАМИЯТ

Огоҳлантиришга қарамай, жойларда нохуш ҳолатлар афсуски давом этмоқда — ХТВ ўқувчиларнинг юпун кийимларда тадбирларда иштирок этаётганига муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда Наврўз байрамлари тадбирларида ўқувчиларнинг юпун кийинган ҳолда турл...

'Огоҳлантиришга қарамай, жойларда нохуш ҳолатлар афсуски давом этмоқда — ХТВ ўқувчиларнинг юпун кийимларда тадбирларда иштирок этаётганига муносабат билдирди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Наврўз байрамлари тадбирларида ўқувчиларнинг юпун кийинган ҳолда турли саҳна кўринишларини ижро этаётганлиги акс этган суратлар тарқалмоқда.  

Халқ таълими вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди. 

Маълум қилинишича, вазирлик томонидан аввал ҳам бир неча бор турли маънавий-маърифий тадбирларни об-ҳаво шароитидан келиб чиққан ҳолда ўтказиш, болалар билан суратлардаги каби ҳолатлар юзага келишига йўл қўймаслик ҳақида бир неча бор огоҳлантириш берилган ва бундай ҳолатларга йўл қўйган масъул шахсларга чоралар ҳам қўлланилган.  

"Шунга қарамай ҳали ҳамон жойларда бундай нохуш ҳолатлар афсуски давом этмоқда.  

Айни дамда фотосуратлардаги ҳолатлар қайси мактаб томонидан йўл қўйилганлиги ўрганилмоқда.  

Фурсатдан фойдаланиб бошқа мактаблар тегишли хулоса чиқарган ҳолда бундай ҳолатларга йўл қўймасликлари қатъий талаб этилади", - дейилади ХТВ Матбуот котиби хабарида. 

    Бошқа янгиликлар