АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда иккита асосий йўл номаълум муддатга ёпилмоқда

Эртага, 19 март кунидан бошлаб Тошкент ҳалқа автомобиль йўли ва Фарғона йўли кўчаларини би...

'Тошкентда иккита асосий йўл номаълум муддатга ёпилмоқда'ning rasmi

Эртага, 19 март кунидан бошлаб Тошкент ҳалқа автомобиль йўли ва Фарғона йўли кўчаларини бирлаштирувчи иккита йўл ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича,  ТҲАЙ ва Фарғона йўли кўчаларини бирлаштирувчи иккита йўл таъмирлаш ишлари сабабли 19 март кунидан бошлаб ишлар якунига қадар ёпилади. 

Булар “Компас” СКМ ёнидаги йўл қисми ҳамда ҳалқа йўлининг Тантана кўчаси билан кесишмасидан Фарғона йўл кўчасига бурилиш қисми.  

Ҳокимлик айланма йўллардан фойдаланишни илтимос қилиб, Тантана кўчаси транспорт қатнови учун очиқ эканлиги айтиб ўтган.

    Бошқа янгиликлар