Энг йирик онлайн-ритейлер Амазон Голливуддаги энг қадимги киностудиялардан бирини Metro-Goldwyn-Mayer (MGM) 8,45 миллиард долларга сотиб олиш бўйича келишувни якунлади. Бу ҳақда компания баёнотига таяниб, Variety хабар бермоқда.
“Ушбу битимнинг ҳақиқий молиявий қиймати каталогдаги [интеллектуал мулк] хазинаси бўлиб, биз уни иқтидорли MGM жамоаси билан қайта тасаввур қилиш ва ривожлантиришни режалаштирмоқдамиз”, - деди Prime Video ва Amazon Studios вице -президенти Майк Хопкинс.
Маълумот учун, Metro-Goldwyn-Mayer' нинг 4000 дан ортиқ фильм ва 17 000 телешоулари, 180 дан ортиқ Оскар ва 100 дан ортиқ Эмми мукофотларини қўлга киритган.






