Темур Кападзе бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 18 март, жума кунидан бошлаб Тошкентда машғулотларни бошлади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, Кападзе шогирдлари “Dubai Cup” халқаро турнирда иштирок этиш учун Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетади.
Турнир доирасида вакилларимиз 23 март куни Саудия Aрабистонига, 26 март куни эса мезбон БAA жамоасига қарши майдонга тушади. 3-рақиб мусобақа жадвалидан келиб чиқиб белгиланади.

Бош мураббий мазкур йиғинда иштирок этувчи таркибни эъон қилди.





