АсосийДУНË

Туркияда кучли қор ёғиши оқибатида мактаблар ёпилди, юзлаб рейслар кечиктирилди

Туркиянинг Истанбул ва айрим вилоятларида кучли қор ёғди. Бу ҳақда Daily Sabah агентлиги м...

'Туркияда кучли қор ёғиши оқибатида мактаблар ёпилди, юзлаб рейслар кечиктирилди'ning rasmi

Туркиянинг Истанбул ва айрим вилоятларида кучли қор ёғди. Бу ҳақда Daily Sabah агентлиги маълум қилди

Қайд этилишича, Истанбулдаги хусусий ёки давлат мактабларида дарслар тўхтатилди, маҳаллий аҳолига автомобиль ҳайдамаслик тавсия этилган.

Шунингдек, ҳомиладор аёллар ва ногиронлар учун дам олиш кунлари эълон қилинди.  Кучли қор ёғиши оқибатида Turkish Airlines шанба кунига белгиланган 100 га яқин рейсларни бекор қилди. Ўтган ҳафтада Turkish Airlines ва Pegasus Истанбулда ноқулай об-ҳаво туфайли 200 дан ортиқ рейсларни бекор қилган эди.

“Ёмон об-ҳаво шароити туфайли 19 мартга белгиланган 100 та рейс бекор қилинди, жумладан, 80 таси янги аеропортга ва 20 таси Сабиҳа Гўкчен марказига”, — дейилади компания баёнотида. 

    Бошқа янгиликлар