АсосийSport

Роналду "Қизил иблислар" сафида қолмоқчи

'Роналду "Қизил иблислар" сафида қолмоқчи'ning rasmi

Португалиялик форвард Криштиану Роналду Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клубида шартномаси охиригача давом эттирмоқчи.

Тhe Telegraph хабарига кўра, 37 ёшли ҳужумчи жамоа келаси мавсумда Чемпионлар Лигасида ўйнамаса ҳам, «Юнайтед»да қолишни истамоқда.

Шу билан бирга, Европада Роналдуга «МЮ»дек маош тўлашга қодир клублар жуда кам (ёки умуман йўқ) эканлиги таъкидланган. 

Маълумот ўрнида, ҳужумчининг маоши ҳафтасига 775 минг фунт стерлинг атрофида, у Премьер-лиганинг энг кўп маош олувчи футболчиси саналади.

Роналду бу мавсумда АПЛда 24та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 3та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

    Бошқа янгиликлар