АсосийЖАМИЯТ

Наманганда "Заковат" ўйини ғолиблари ваъда қилинган совға берилмагани учун норозилик билдиришди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти, Янгиқўрғон тумани,  Зарбдор маҳалласида "Заков...

'Наманганда "Заковат" ўйини ғолиблари ваъда қилинган совға берилмагани учун норозилик билдиришди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти, Янгиқўрғон тумани,  Зарбдор маҳалласида "Заковат" интеллектуал ўйинида ғолибларга ажратилган совғалардан  норози бўлган ёшларнинг мурожаати тарқалди. Мурожаатда айтилишича, туманнинг “Зарбдор” маҳалласида “Заковат” танлови ўтказилган. Бош совринга 10 та iPhone 13 Pro Max қўйилган. Лекин унинг ўрнига телевизор бериб "шуни олиб туринглар, телефонларингизни кейин олиб келиб берамиз”, дейилган. Ғолиблар саҳнада ўз норозилигини билдириб, совғаларни олишдан бош тортишган. 

Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилояти бошқармаси ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказганини маълум қилди. 

Маълум бўлишича, Зарбдор маҳалласи жамоаси вакиллари "Заковат" ўйини ғолиблари учун бериладиган мукофотлар ҳақидаги телеграмда тарқалган норасмий, фейк маълумотларга ишониб қолишган. Шу туфайли тушунмовчилик келиб чиққан. 

    Бошқа янгиликлар