АсосийЖАМИЯТ

Энергетика вазирлиги матбуот котиби номидан ташкилотларга топшириқлар берилётгани ҳақида хабарлар тарқалди

Шу кунларда вазирлик тизими ташкилотларининг телеграм каналларидаги админларга гўёки ўзини...

'Энергетика вазирлиги матбуот котиби номидан ташкилотларга топшириқлар берилётгани ҳақида хабарлар тарқалди'ning rasmi

Шу кунларда вазирлик тизими ташкилотларининг телеграм каналларидаги админларга гўёки ўзини «Енергетика вазирлиги матбуот котиби Елмира Бекмуродоваман» дея таништириб, каналларни верификациядан ўтказиш топширилгани ҳақида ҳамда расмий каналларни юрутувчиларнинг маълумотини сўраётгани акс эттирилмоқда ва бу борада шахсий ёзишмаларда Энергетика вазирлиги матбуот котиби номидан топшириқлар берилмоқда. 

 Энергетика вазирлиги ҳолат юзасидан расмий баёнот билан чиқди. 

"Ҳурматли телеграм канал админлари, бу каби ёлғон хабарларга ишонмаслигингизни сўраймиз.  

Эльмира Бекмуродова у ёки бу савол туғилганда вазирлик тизимидаги барча ташкилот матбуот котиблари билан тўғридан-тўғри боғланади. Бу каби телеграм канал админи ёки мурожаатларни қабул қилиш учун ташкил қилинган ботларга ёзмаслигини маълум қиламиз.  

Матбуот котиби номидан ёлғон хабарлар ёзаётганларни тез орада аниқлаш учун Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиниб, қидириш ишлари бошланди", дейилади хабарда. 

 

    Бошқа янгиликлар