АсосийJamiyat

Тошкентда 17 ёшли қизни машинасида уриб, қочиб кетган ҳайдовчи топилди

'Тошкентда 17 ёшли қизни машинасида уриб, қочиб кетган ҳайдовчи топилди'ning rasmi

2022 йил 17 март куни соат 12.30 ларда Юнусобод туманида тахминан «Lacetti Gentra» русумли автомобилда йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиши натижасида жабрланган 17 ёшли қиз ҳақидаги хабарлар интернет тармоғида тарқалган эди. ЙТҲ содир этган ҳайдовчи ўрнатилган қоидаларга зид равишда воқеа жойини тарк этган. 

Мазкур ҳолат юзасиданТошкент шаҳар ИИББ маълумот тақдим этди. 

Ўтказилган текширув жараёнида, йўл-транспорт ҳодисаси "Chevrolet Epica" русумли (давлат рақами 10 D 010 TA) автомобилда содир этилганлиги аниқланди ва транспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилди.

Ҳайдовчининг шахси ҳам аниқланди, у 19 ёшли А.А. бўлиб, унга нисбатан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) ва 117-моддаси 1-қисми (“Хавф остида қолдириш”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, дейилган расмий хабарда. 

 

    Бошқа янгиликлар