АсосийSport

Оксана Чусовитина Жаҳон кубогида кумуш медалга сазовор бўлди

'Оксана Чусовитина Жаҳон кубогида кумуш медалга сазовор бўлди'ning rasmi

Мисрнинг Қоҳира шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтмоқда. Нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муносиб иштирок этишаётгани таҳсинга лойиқ. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди. 

Жаҳон кубоги босқичида Ватанимиз шарафини Оксана Чусовитина, Оминахон Халилова, Дилдора Орипова, Расулжон Абдураҳимов, Абдулла Азимов, Ҳабибулло Эргашев, Ўткирбек Жўраев каби тажрибали ва иқтидорли спортчилар ҳисоб қилишмоқда.

Қоҳирадаги мусобақаларда жаҳоннинг 33та давлатидан энг кучли спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб боришаяпти. Бу иштирокчилар сонининг кўплиги бўйича жаҳон кубоги босқичлари тарихидаги рекорд кўрсаткичдир.

Бироз аввал жаҳон кубогининг таяниб сакраш йўналишида финал баҳслари  якунига етди. Унда спорт гимнастикаси афсонаси Оксана Чусовитина муваффақиятли қатнашди ва кумуш медалга сазовор бўлди. 

    Бошқа янгиликлар