АсосийSport

Дунёнинг энг бадавлат клуби Неймарни ўз сафига қўшиб олмоқчи

'Дунёнинг энг бадавлат клуби Неймарни ўз сафига қўшиб олмоқчи'ning rasmi

Франциянинг "ПСЖ" клуби ҳужумчиси Неймар учун кутилмаган харидор пайдо бўлди. Бу ҳақда  Fichajes маълум қилди. 

Қайд этилишича, Англия Премьер-лигаси иштирокчиси "Ньюкасл" 30 ёшли футболчини трансфер қилишни режалаштирмоқда. Ўз навбатида "ПСЖ" ҳам Неймарни сотиб юбориши мумкин. 

"Ньюкасл" эса ёзда Неймарни сотиб олиш бўйича таклиф билан чиқмоқчи. Катта эҳтимол билан "қарғалар" футболчи трансферига катта маблағ сарфлайди ҳамда унга юқори маош таклиф қилмоқчи. 

Айни вақтда "Ньюкасл" клуби саудиялик инвесторлар томонидан сотиб олинган ва ёзги трансфер вақтида таркибни сезирарли даражада кучайтирмоқчи. 

    Бошқа янгиликлар