АсосийSport

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионатида Адҳамжон Эргашев ва Достон Ёқубов биринчи кун қаҳрамонлари бўлишди

'Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионатида Адҳамжон Эргашев ва Достон Ёқубов биринчи кун қаҳрамонлари бўлишди'ning rasmi

Хивада ўтаётган оғир атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионатида катталар ўртасидаги баҳсларга старт берилди. Бу ҳақда OlympicUz хабар берди.

 Биринчи кун дастурида мухлислар Токио-2020 иштирокчиси Адҳамжон Эргашев, 2021 йилги жаҳон чемпиони Достон Ёқубов каби номдор полвонларнинг иштирокидан баҳраманд бўлишди. Кутилганидек, етакчилар ўз вазн тоифаларида ғолибликни қўлга киритишди. Натижалар эса қуйидагича:

-55 кг: Азизбек Шомуротов (Хоразм) – 209 (93+116) кг

-61 кг: Диёрбек Рўзметов (Хоразм) – 255 (115+140) кг

-67 кг: Адҳамжон Эргашев (Наманган) – 310 (140+170) кг

-73 кг: Достон Ёқубов (Тошкент вил) – 315 (140+175) кг.

Қизлар ўртасидаги беллашувларда эса қуйидаги спортчилар ғалаба қозонишди:

-45 кг: Амангул Қалибекова (ҚҚР) – 105 (48+57) кг

-49 кг: Зуҳра Отажонова (Хоразм) – 150 (65+85) кг

-55 кг: Жамила Панфилова (Тошкент вил) – 189 (87+102) кг

    Бошқа янгиликлар