Шифокор Нозима Ўринованинг таъкидлашича, сумалак баҳорнинг шифобахш таоми бўлиб, у қонимизни тозалаб, жисмимизни тетиклаштириб, куч-қувватимизни оширади.
У асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатади стрессни енгишга ёрдам беради ва уйқуни яхшилайди.
Сурункали ич қотишини бартараф қилади.
Организмга ёғлар ва углеводларнинг сўрилишини секинлаштиради.
Қон айланишини яхшилайди ва жигарни заҳарли моддалардан ҳимоя қилади.
Танадаги зарарли бактерияларнинг ўсиши ва ривожланишини олдини олади.
Организмни 19дан ортиқ аминокислоталар билан тўйинтиради, лимфатик системага ижобий таъсир кўрсатади.






