АсосийJamiyat

Ухламаган болаларни игна тиқиб азоблаган Самарқанддаги боғча тарбиячисига нисбатан жиноят иши очилди

'Ухламаган болаларни игна тиқиб азоблаган Самарқанддаги боғча тарбиячисига нисбатан жиноят иши очилди'ning rasmi

Аввалроқ, Самарқанддаги хусусий боғча тарбиячиси ухламаган болаларни игна тиқиб азоблаб келаётгани ҳақида хабар берган эдик. 

Самарқанд ИИБ нинг маълум қилишича, боғча тарбиячисига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. 

Хабарда айтилишича, Самарқанд шаҳар бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилган. Аниқланишича, ҳолат боғчада тарбиячи бўлиб ишловчи, 1992 йилда туғилган, Пастдарғом тумани Чортут МФЙ да яшовчи тарбиячи томонидан содир этилган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан  Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми “а”, “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар