21 март куни соат 21:00 дан 24 март соат 06:00 гача Алишер Навоий шоҳ кўчаси ва Абай кўчаси қисман ёпилади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бу ҳақда хабар берди.
Қайд этилишича, бу вақт оралиғида қуйидаги ҳудудда йўл таъмирлаш ишлари олиб борилади.

— Алишер Навоий шоҳ кўчаси Вебстер университети яқинидаги светафордан 31-уйгача бўлган оралиқда;
— Абай кўчаси Алишер Навоий метро бекатидан Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасигача;
Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш сўралмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ байрам муносабати билан Беш ёғоч ва Олмазор кўчаси қисман ёпилишини маълум қилгандик.






