Италия А Серияси 30-тури доирасидаги марказий учрашув Рим клублари ўртасида кечди.
Унда "Рома" клуби ўз майдонида "Лацио"га қарши майдонга тушиб, 3:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Тэмми Абраҳам мазкур баҳсда дублга эришган бўлса, яна бир гол Пеллегрини ҳисобига ёзилди.
Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов эса бу сафар ҳам захирада қолдирилди.
Рома – Лацио 3:0
Голлар: 1:0 – 1 Абраҳам, 2:0 – 22 Абраҳам, 3:0 – 40 Пеллегрини.






