АсосийJamiyat

Самарқандда ДХА катта мутахассиси пора билан ушланди

'Самарқандда ДХА катта мутахассиси пора билан ушланди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармасининг Иштихон туман Давлат хизматлари маркази катта мутахассиси Р.Б. пора билан ушланди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

 1995 йилда туғилган Р.Б. хизмат воколатидан фойдаланган ҳолда Каттақўрғон туманида яшовчи фуқаро Р.Ш. билан жиноий тил бириктирган ҳолда тумандаги масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган ер майдони ҳудудида тикувчилик хамда пишириқ ишлаб чиқариш цехлари қуриш учун ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига маҳаллий фуқародан 12 минг АҚШ доллари талаб қилиб, келишилган маблағдан 6 минг АҚШ долларини пора тариқасида олаётган вақтида жиноят устида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

 Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар