Таниқли рус актрисаси Чўлпон Хаматова Россияни тарк этди. Бу ҳақда “Регнум” хабар берди, дея ёзмоқда "Замон" нашри.
Актриса Россияни оиласи билан тарк этган. У Латвияга боргани айтилмоқда, бу ерда Хаматованинг уйи бор. У “Подари жизнь” хайрия фонди асосчиларидан бири ҳам ҳисобланади. Ўзининг сўзларига кўра, Россиядан кетганига қарамай, фонд ишлари билан шуғулланишни давом эттиради.
У ватанига ҳали-бери қайтиш ниятида эмас. Актрисанинг сўзларига кўра, “унга ортга қайтиш керак эмаслигини тушунтиришди”.
Хаматова Россиянинг Украинадаги махсус операцияси бошлангач, Владимир Путиндан урушни тўхтатишни сўраб мурожаат қилганди.