1

Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

ЖАМИЯТ 22.03.2022, 08:43
Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди.

Бу ҳақда матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Қайд этилишича, Мирзиёев Хитойнинг Гуанси-Чжуан автоном ҳудудидаги Учжоу шаҳри яқинида йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани муносабати билан унга таъзия изҳор қилган.

Маълумот учун, кеча, 21 март куни China  Eastern авиакомпаниясининг Boeing 737 самолёти Хитой жанубида ҳалокатга учради. Бортида 133 киши бўлган ушбу ҳаво кемаси Кунминдан Гуанчжоуга учаётган бўлган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1