1

Тошкентда ногиронлиги бўлган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш маркази очилди  

ЖАМИЯТ 22.03.2022, 11:23
Тошкентда ногиронлиги бўлган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш маркази очилди   

Наврўз байрами тадбирлари доирасида Тошкентда Ногиронлар ва ногиронлиги бўлган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.  

Ижтимоий туризм ассоциацияси ҳамда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу маросимда Бош вазир ўринбосари, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ижтимоий туризм ассоциациялари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этгани айтилади.

Хўш, марказ ногиронлиги бўлган тадбиркорларни қай даражада қўллаб-қувватлайди ва улар учун қандай хизматлари кўрсатади?

Туризм ва спорт вазирлиги бу ҳақда батафсил маълумот берди.

 Унга кўра, ногиронлар ва ногиронлиги бўлган шахслар тадбиркорларини қўллаб-қувватлаш марказининг асосий вазифалари қуйидагилар:

  •  инклюзив туризмни ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш;
  •  ногиронларнинг ҳаракатланиши учун шароит яратишга кўмаклашиш;
  • ижтимоий туризм соҳасида давлат дастурлари, ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа қарорлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
  •  туристик обектларда имконияти чекланган шахслар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганиш;
  • Самарқанд, Бухоро, Хива, Қорақалпоғистонда қулай туристик йўналишларни ривожлантириш;
  • вазирликлар ва бошқа давлат ташкилотлари билан ҳамкорликда хайрия тадбирларини ташкил этиш.

Маълум қилинишича, ушбу марказ "Тошкент – ​​24" уйидаги "Наврўз" этнопаркида жойлашган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1