1

Ўзбекистонлик ёш дизайнерлар Дубайда мода ҳафталигида иштирок этди

МАДАНИЯТ 22.03.2022, 13:51
Ўзбекистонлик ёш дизайнерлар Дубайда мода ҳафталигида иштирок этди

Мамлакатимиз Бош консуллиги ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси кўмагида  «SAWKELE» «Boutique Atelye»,  «IDEAL», «INDI FRI FASHION» бренди ёш дизайнерларининг  Бирларшган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган «International Fashion Week Dubai» модалар намойишида иштироки ташкил этилди. Бу ҳақда Дунё АА хабар берди.

Шу йилнинг 17-19 март кунлари ўтказилган халқаро модалар намойишида, шунингдек,  АҚШ, Италия, Франция, Германия, Руминия, Швейцария ва БАА  вакиллари қатнашди.

Тадбирда Ўзбекистон вакиллари махсус тақдимот ўтказди. Унда    мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида  амалга оширилаётган халқчил ислоҳотлар натижасида 12 йилдан ортиқ вақт давомида амал қилиб келган ўзбек пахтасига қўйилган бойкот «Cotton Campaign» халқаро коалицияси томонидан  бекор қилингани алоҳида қайд этилди.

 Ўзбек матоларидан тикилган либослар намойиши «International Fashion Week Dubai» модалар намойиши иштирокчилари ва меҳмонларига жуда манзур келди.

Тадбир давомида кўзгазма ташкилотчилари билан бўлиб ўтган музокараларда ўзбекистонлик ёш дизайнерларнинг Дубайда бўлиб ўтадиган мода намойишларида мунтазам иштирокини таъминлаш бўйича келишувга эришилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1