Украинада Россиянинг ҳарбий ҳужумидан бошланганидан бери камида 925 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочоқлар бўйича Олий Комиссарлиги бошқармаси хабари асосида DW хабар бермоқда.
БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги ҳалок бўлган ва яраланган фуқароларнинг ҳақиқий сони бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкинлигини айтмоқда. Ҳозирча аниқ рақамлар айтилмаган.
Аввалроқ БМТ ташкилоти Украинада ўз уйларини тарк этган аҳоли сони 10 миллион кишидан ортганини маълум қилганди.






