Жиззах вилояти "Ғаллаорол туманида Ўзбекистон ҳудудида учрамайдиган питон илон топилган. Бу ҳақда "Ekologuz" Telegram каналида маълум қилди.
Маълум бўлишича, 22 март, бугун Ғаллаорол тумани Жума бозори тарафда 3 метрлик илон чиқди" сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди.
Вилоятнинг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати котибининг маълумот беришича, бундай тур илонлар Ўзбекистон ҳудудида учрамайди. Видео ва суратлардаги питон илони Ғаллаорол тумани "Олимлар" МФЙ ҳудудидаги очиқ майдонга сел билан оқиб келган ва чўпонлар томонидан топилган. Тарқалган хабарлар юзасидан Ғаллаорол тумани Экология бўлими ва ИИБ биргаликда ушбу ҳолатни ўрганилмоқда.
"Илон қаерда ва ким томонидан сувга ташлангани ҳақидаги тўлиқ маълумотлар олиниши билан яна қўшимча хабар берилади", — дейди ахборот хизмати раҳбари.






