Афғонистонда гиёҳванд моддалар етиштириш даражаси юқорилигича қолмоқда. Бу ҳақда АҚШ ҳукуматининг Афғонистонни тиклаш бўйича бош инспектори Жон Сопко маълум қилди.
Сопконинг БМТ наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасига таяниб берган маълумотларига кўра, опиумлар айланмасининг умумий миқдори 1.8 миллиарддан 2.77 миллиард долларга етган.
Шу билан бирга гиёҳванд моддалар етиштириш майдонлари қисқарган. Хусусан, 2021 йилда наркотик плантациялари майдони 177 минг гектарни ташкил этган. (2020 йилга нисбатан 21 фоизга камайган). Аммо гиёҳванд моддаларни етиштириш 8 фоизга ошиб, 6.8 минг тоннага етган. Афғонистон ЯИМнинг 9-14 фоизини наркотик моддалар савдоси ташкил этмоқда.






